17:48 / 26.03.2020
5 420

Коронавирус ҳақида ўзбек сегментида тарқалган 7 та ёлғон

Коронавирус ҳақида ўзбек сегментида тарқалган 7 та ёлғон
Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддиялар учун Antifake.uz деб номланган Телеграм канал ташкил этилди. Каналда асосан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган коронавирус билан боғлиқ фейк хабарлар ҳақида маълумот берилмоқда.

Каналда сўнгги кунларда тарқатилётган қуйидаги хабарлага раддия берилган:

1. “5 апрелдан Ўзбекистон бўйлаб барча аэропортлар ўз иш фаолиятини тиклайди” — ЁЛҒОН.
2. “Тадбиркор Фаттоҳ Шодиев Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 200 млн. доллар миқдорида молиявий ёрдам берди” — ЁЛҒОН.
3. “24 мартдан бошлаб 2 ой мобил алоқа, интернетлар мутлақо бепул” — ЁЛҒОН.
4. “Занжабил (имбир) истеъмол қилиб юрадиган кишиларга коронавирус юқмайди” — ЁЛҒОН.
5. “Korzinka.uz супермаркетлар тармоғида ишловчи ходим коронавирусга чалинди” — ЁЛҒОН.
6. “Коронавируснинг давоси топилди” — ЁЛҒОН.
7. “Салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчилар томонидан коронавирус инфекцияси атайлаб тарқатиляпти” — ЁЛҒОН.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ваҳима тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус ҳақида ўзбек сегментида тарқалган 7 та ёлғон