Фото: Tengrinews.kz
Наманган шаҳрида 12 март куни Туркиядан келган ва 24 март куни коронавирус ташхиси қўйилган беморнинг оила аъзолари бўлган 11 киши ва у билан алоқада бўлган яна 43 киши карантинга жойлаштирилди.
Наманган вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вилоятда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилиши билан боғлиқ хабар юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилоятида 2020 йилнинг 24 март куни коронавирус инфекцияси тарқалган ҳудудлардан келган, яъни коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар билан мулоқотда бўлгани аниқланган 30 киши вилоят юқумли касалликлар шифохонасига карантин кузатуви учун ётқизилган ва уларнинг барчасидан вирусология лабораториясига текширув учун намуналар олинган.
Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси таҳлил натижаларига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 1 нафар фуқародан олинган намуналарда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган.
«Олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар жараёнида 1995 йилда туғилган ушбу фуқаро 2020 йил 12 март куни Истанбул-Тошкент ТК-1368 рейси билан Ўзбекистонга келган ҳамда 24 мартгача уй шароитида тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кузатувга олингани маълум бўлди. Ушбу фуқаро тадбиркорлик учун Туркия давлатига бориб қайтгани аниқланди», дейилади Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда.
Ҳозирги кунда ушбу фуқаро билан оилавий ва яқин мулоқотда бўлган 11 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилиб карантин кузатувига олинди. Шунингдек, у билан иккиламчи мулоқотда бўлган 43 нафар фуқаро махсус жиҳозланган изоляторларга жойлаштирилган.
Ҳозирда уларнинг соғлиги малакали мутахассислар томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Юқоридаги 54 кишидан вирусологик текширув учун намуналар олинган, ҳозирда лаборатория таҳлиллари давом эттирилмоқда.
«Ушбу фуқаро билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари! Сизларга телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар орқали короновирус тарқалишининг олдини олиш бўйича доимий тавсиялар бериб борилмоқда, биз сизлардан тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган маслаҳатларга, тавсияларга амал қилишингизни, зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликни, ўзингиз ва оила аъзоларингизда касалликнинг бирор аломати сезилганда хонадонингизга 103 телефон орқали тез тиббий ёрдам шифокорларини чақиришингизни сўраймиз», дейди вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари Давлатали Қосимов.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Наманган шаҳрига кириш ва шаҳардан чиқиш тўхтатилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди