21:03 / 27.03.2020
7 217

Ўзбекистонда яна 5 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда яна 5 кишида коронавирус аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 5 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди. Хоразм вилоятида ҳам икки кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 5тага ошиб, 88 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 2 нафари Фарғона вилоятида, яна 2 нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилингани тасдиқланди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали хабарида.

Бунгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона шаҳрида (6 киши), Наманган шаҳрида (5 киши), Андижон шаҳрида (3 киши) ва Бухоро шаҳрида (3 киши) вирус ташхиси билан шифохонага ётқизилганди.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни эълон қилинганди, 27 март куни коронавирус ташхиси қўйилган бемор миокард инфарктидан вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яна 5 кишида коронавирус аниқланди