15:20 / 28.03.2020
3 302

Makro карантин пайтида талаб ошган ва тушиб кетган товарлар номини маълум қилди

Makro карантин пайтида талаб ошган ва тушиб кетган товарлар номини маълум қилди
Ўзбекистондаги Маkro супермаркетлар тармоғи карантин вақтида энг талабгир ва оммабоп бўлмаган товарлар ҳақида маълумот берди, деб хабар қилади The Маg нашри.

Бунда мамлакатда коронавирус аниқлангунигача бўлган ҳолат (4—14 март) ва вирус тарқала бошлаганидан кейинги давр (15—25 март) ўзаро таққосланган.

Биринчи навбатда чечевица (ясмиқ)га бўлган талаб 248 фоизга ошган. Ундан кейинги ўринни нўхат (225 фоиз) ва буғдой уни (191 фоиз) эгаллаган. Дастлабки ўнталикдан, шунингдек, дуккакли ўсимликлар (174 фоиз), картошка (150 фоиз), макаронлар (145 фоиз), гуруч (143 фоиз) ҳамда ўсимлик ёғи (129 фоиз) ўрин олган.

Инқирозли вазиятларда доим талаб юқори бўладиган гречка эса бешинчи поғонадан жой олган — 156 фоиз.

Ноозиқ-овқат товарларидан эса энг кўп қўлқопларга (184 фоиз), қоғоз сочиқларга (166 фоиз), намлантирилган салфеткалар (118 фоиз), совун (106 фоиз) ва шамларга (81 фоиз) бўлган талаб ошган. Ҳожатхона қоғозига бўлган талаб эса 90 фоизга ошгани айтилмоқда.

Коронавирус товарларга бўлган талабнинг ортиши билан бирга, бир қатор маҳсулотлар харидининг сусайишига ҳам олиб келган. Бунга кўпчиликнинг уй карантинига ўтгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Асосан тортларга (-48 фоиз), шоколад (-44 фоиз), салатлар (-36 фоиз), конфетлар (-28 фоиз), пирожние (-24 фоиз) ва сомсага (-22 фоиз) бўлган талаб тушиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Makro карантин пайтида талаб ошган ва тушиб кетган товарлар номини маълум қилди