
Коронавирусга қарши курашиш борасида карантин эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси Бош прокуратура билан биргаликда биринчи зарурият озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари устидан қатъий назорат ўрнатди.
Давлат солиқ қўмитасига тадбиркорлар томонидан сотилаётган маҳсулотларнинг нархини оширмаслик ва мамлакат бозорларида нархлар барқарорлигини сақлаб қолиш юзасидан кафолат хатлари топширилмоқда.
Карантин эълон қилинган вақтдан бошлаб, ДСҚ Сall-марказига Ўзбекистон фуқаролардан нархларнинг ошириб юборилиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 80% тезкор равишда ижобий ҳал қилинган, қолган 20% бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Агар ЎзР фуқаро ва резидентлари биринчи зарурият маҳсулотларига асоссиз нархлар оширилишига дуч келган бўлсалар, улар ДСҚга ишонч телефони (71) 244-98-98, 1198 қисқа рақами орқали Сall-марказга, ёки @uzsoliq_bot телеграм боти орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Коронавирус КурашиОзиқ-Овқат МаҳсулотлариТиббиёт МаҳсулотлариНарх НазоратиКарантин ЭълонДавлат Солиқ Қўмитаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар