09:30 / 29.03.2020
6 762

Автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатномани қаердан олса бўлади?

Автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатномани қаердан олса бўлади?
Махсус рухсатнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), шу билан бирга Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Махсус рухсатнома Марказга ташриф буюришдан олдин, марказга олдиндан телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг қабул қилинади.

Аввалдан рўйхатдан ўтмаган юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.
Давлат хизматлари марказлари телефон рақамлари 29 март соат 08:00 да эълон қилинади.

Биринчи навбатда озиқ овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларнинг, кейин эса жисмоний шахсларнинг аризалари қабул қилинади.

Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатномани қаердан олса бўлади?