17:30 / 29.03.2020
6 033

Рухсатнома стикери бўлмаган автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланилади?

Рухсатнома стикери бўлмаган автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланилади?
Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситалари ҳаракати чекланиши ҳамда рухсатнома стикери бўлмаган автомашина ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланиши ҳақида маълумот берди.

«Автотранспорт воситасидан фойдаланиш имконини берувчи стикернинг орқа томонига Адлия вазирлиги томонидан берилган махсус рухсатнома илова қилинади. Мазкур стикер бўлмаган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Бу стикер вилоятлараро ҳаракатланиш ҳуқуқини беради. Стикердан фақатгина ташкилотга тегишли бўлган автотранспортда ҳаракатланиш учун фойдаланилиши керак, ундан шахсий манфаатларда суиистеъмол қилишга йўл қўйилмайди», — деди ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов 26 март куни бўлиб ўтган брифингда.

Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида жарима қўлланилади. Бу каби ҳуқуқбузарликлар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссияси томонидан шахсий транспортдан фойдаланишга чеклов қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистонда вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рухсатнома стикери бўлмаган автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланилади?