date
views 3 334

«5 миллион ниқоб». Бу масала қандай ҳал бўлади?

«5 миллион ниқоб». Бу масала қандай ҳал бўлади?
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши кураш чора-тадбирлар ҳақида гапириб, тез орада юз ниқоби ишлаб чиқариш ҳажмини бир суткада 5 миллион донага етказиш вазифасини қўйди. Бу қандай ҳал этилади?

Айни пайтда ниқоблар ишлаб чиқаришда асосий хом ашё - спунбондга жаҳон бозорида ҳам талаб катта. Ўзбекистон ички бозорида ниқобларнинг савдода камайиб қолгани ёки дорихоналарда нарх ошиши уларнинг мамлакат ичкарисида ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ эмас. Шунга қарамай, мутасаддилар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, нархни туширишга уринмоқда.

Kun.uzʼга маълум бўлишича, корхоналарни синтетик хом ашё билан таъминлаш ва ҳимоя воситаларини ўз вақтида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун хом ашёни ХХРдан ҳаво ва темир йўл орқали олиб кириш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Тез орада махсус рейс орқали керакли материаллар келтириши юзасидан дипломатик музокара давом этмоқда.

Шу пайтга қадар, Самарқанд, Бухоро, Сирдарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида йирик ишлаб чиқарувчиларнинг жалб қилиниши натижасида, синтетик хом ашёнинг янги ишлаб чиқариши йўлга қўйилди. Бир ойдан кам вақт ичида, кунлик ниқоблар ишлаб чиқариш 500 минг донадан 2,0 миллион донага оширилди. Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар қисқа фурсатда 89тага кўпайди.

Спунбонд, дока ва трикотаждан ишлаб чиқарилаётган ҳимоя ниқоблари билан бир қаторда, саноат корхоналари кунига 100 минг донадан ниқоб ва дизайнерлик буюмлари, хусусан, гигиена маскаларини ишлаб чиқаришни бошлаган.

Санитария сертификатига эга бўлган Тошкентдаги бешта хусусий корхона нотўқима синтетик материаллардан кийим-кечак ишлаб чиқаришни бошлади. 25 март ҳолатига кўра, корхоналарнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати кунига 24 минг донага етди. Март ойининг бошидан бошлаб, ички бозорда 125 минг дона ҳимоя кийимлари сотилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «5 миллион ниқоб». Бу масала қандай ҳал бўлади?