22:44 / 29.03.2020
7 363

Карантинда ўтган яна бир тўй. Хизматда — ниқоб таққан ва қўлқоп кийган Мавлуда Асалхўжаева (видео)

Карантинда ўтган яна бир тўй. Хизматда — ниқоб таққан ва қўлқоп кийган Мавлуда Асалхўжаева (видео)
Ижтимоий тармоқларда карантин даврида ўтказилган яна бир тўй маросимидан лавҳалар тарқалди. Видеолавҳада тадбир хонадон ичида ўтказилаётганини кўриш мумкин, бироқ бу маросим айнан қаерда ва қачон ўтказилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Видеонинг биринчи қисмида келин-куёв ҳовлидан уй ичига кириб бораётганини кўриш мумкин. Иккинчи қисмида эса бир гуруҳ аёллар (уларнинг айримлари юзига ниқоб таққан) хонанда Мавлуда Асалхўжаеванинг қўшиғига рақсга тушаётганини кўриш мумкин.

Хонанданинг ўзи ҳам хизмат вақтида нафақат юзига ниқоб таққан, балки қўлига бир марталик қўлпоқ ҳам кийган.

28 март куни Тошкентнинг Юнусобод туманида куёв-навкар маросими ўтказилгани, шундан сўнг маросимнинг барча иштирокчилари ИИБга олиб борилгани, ҳолат юзасидан суриштирув бошлангани хабар қилинган эди. Маросим ташкилотчиси тўйни ўтказмаслик ҳақида бир кун аввал огоҳлантирилганини тан олган. Шунга ўхшаш ҳолат 27 март куни Чилонзорда ҳам кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 23 мартдан бошлаб тўй-маросимларнинг ўтказилиши бекор қилинган эди. 27 мартдан бошлаб эса заруратсиз кўчага чиқиш, кўчада ва жамоат жойларида уч кишидан ортиқ бўлиб тўпланиш тақиқланган эди. Фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масофа сақлаши шартлиги белгиланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантинда ўтган яна бир тўй. Хизматда — ниқоб таққан ва қўлқоп кийган Мавлуда Асалхўжаева (видео)