06:00 / 31.03.2020
3 074

ОАВ ходимларига транспорт стикери берилмаслиги маълум қилинди

ОАВ ходимларига транспорт стикери берилмаслиги маълум қилинди
Фото: Kun.uz
Автотранспортдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома оммавий ахборот воситалари ходимларига берилмайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматовга таяниб, Kun.uz нашри хабар бермоқда.

30 мартдан бошлаб, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида транспорт ҳаракати чекланди. Фақатгина махсус рухсатнома – стикер асосида ҳаракатланиш маълум тоифа ҳайдовчиларгагина рухсат берилади.

Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматовга кўра, ОАВ ходимларига стикер берилиши назарда тутилмаган.

«Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, рухсатномалар (стикерлар) фақат муайян фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади.

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг автомобилларига махсус рухсатнома тақдим қилиш кўзда тутилмаган», деди у АОКА қошидаги махсус штабда ўтказилган брифингда.

Эслатиб ўтамиз, махсус рухсатнома асосида автомобилда ҳаракатланиш имконига эга ҳайдовчилар қуйидагилар:

озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОАВ ходимларига транспорт стикери берилмаслиги маълум қилинди