10:50 / 31.03.2020
3 046

Дилноза Кубаева коронавирус ҳақида: «Бу бир синов. Ундан қай даражада ўтишимиз ўзимизга боғлиқ»

Дилноза Кубаева коронавирус ҳақида: «Бу бир синов. Ундан қай даражада ўтишимиз ўзимизга боғлиқ»
Фото: Protoday
Кино ва театр актрисаси Дилноза Кубаева «Дарё» мухбири Миролим Исажонов билан суҳбатда карантинни қандай ўтказаётгани ҳақида сўзлаб берди.

«Карантин вақтида албатта, оила аъзоларим ва яқинларим даврасидаман. Деярли кўчага чиқмаяпман. Биласиз, ижтимоий тармоқларда шахсий саҳифаларим йўқ, интернетда ҳам фаол эмасман. Коронавирус билан боғлиқ вазиятлардан кўпроқ телевидение орқали бохабар бўляпман.

Вақтинчалик карантин баҳона анчадан бери бажаришга фурсат тополмаётган ишларимни ҳам уддалашга интилмоқдаман. Ҳар бир кунимни ўғлим билан мазмунли ўтказишга, унга нималарнидир ўргатишга ҳаракат қиляпман. Бундан ташқари, қадди-қоматим ва юз парваришимга ҳам алоҳида аҳамият қаратяпман. Танаффусдан кейин экранларда гул-гул очилиб чиқишимиз керак барибир (кулади). Уйимиздаги мўъжаз спорт залида шуғулланиб, табиий ниқоблардан кўпроқ фойдаланяпман.

Мутолаага ҳам вақт ажратиб, билимларимни янада бойитяпман. Шу кунларда икки томдан иборат Ислом тарихи китобини ўқиш арафасидаман. Яратган эгам ҳам сабр қилгувчилар билан бирга экан ва сабрлиларни севаркан. Ҳукуматимизнинг коронавирусга қарши кураш ва уни олдини олиш бўйича имзолаётган қонунлари ва талабларини ҳурмат қилишимиз зарур. Бу бир синов. Имтиҳондан қай даражада ўтишимиз фақат ўзимизга боғлиқ», — дейди актриса.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дилноза Кубаева коронавирус ҳақида: «Бу бир синов. Ундан қай даражада ўтишимиз ўзимизга боғлиқ»