
Тошкентдаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли коронавирус эпидемияси туфайли жорий этилган карантин пайти зерикмаслик учун турли кўнгилочар флешмобларни ўйлаб топмоқда.
Хусусан, карантин пайти одамларнинг руҳини кўтаришга қаратилган шундай тадбирлар акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Улардан бири «балкон концертлари» бўлиб, пойтахтдаги опера қўшиқчилари кўп қаватли уйлар деразаларидан туриб опера ижро этмоқда. Видеода томошабинлар қўшиқчиларни олқишлаб, қарсак чалаётганини эшитиш мумкин.
— Shukhrat (@bankir2102) March 31, 2020
Бундай чиқишларни Италия ва Испания мусиқачилари бошлаб берганди. Тошкент аҳолиси ҳам улардан илҳомланиб, ҳар куни уйларининг деразаларидан туриб турли қўшиқларни ижро этмоқда.
— Shukhrat (@bankir2102) March 31, 2020
Аввалроқ Янгийўлда кўп қаватли уйлар аҳолиси деразадан туриб коронавирусга қарши курашаётган ички ишлар ходимларини олқишлаётгани акс этган видео тарқалган эди. Кейинроқ Тошкент аҳолиси ҳам Президент ва коронавирусга қарши курашаётган барча мутасаддиларни шундай олқишлаган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8 тага ошиб, 158 нафарни ташкил этмоқда.
Тошкент шаҳриКарантин пайтиБалкон концертлариКўп қаватли уйларОперa қўшиқчилариФлешмоб тадбирлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар