
Ўзбекистоннинг давлат чегаралари ёпилиши муносабати билан 23 мартдан бошлаб Қозоғистоннинг Туркистон вилояти «Жибек-Жоли» автомобил ўтказиш пунктида ватанга қайтишни истаган Ўзбекистон фуқаролари тўпланиши кузатилди.
Шу куни ушбу назорат-ўтказиш пунктида тўпланган фуқаролар сони 700 кишидан ошиб кетди.
Соат 21:30гача 564 нафар юртдошимиз санитария меъёрларига риоя қилинган ҳолда махсус транспорт воситаларида Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтилди ва карантинга жойлаштирилди.
Фуқаролардаги зўриқишни бартараф этиш ва Ўзбекистон ҳукумати кўраётган чора-тадбирларнинг моҳиятини тушунтириш мақсадида шу куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ташаббуси билан Қозоғистон Республикасидаги «Дўстлик» ўзбеклар этник-маданий уюшмалари ассоциацияси раиси Икром Ҳошимжонов улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.