09:09 / 01.04.2020
3 781

Олимлар коронавирусдан тузалганлар вирус юқтиришда давом этиши мумкинлигини аниқлади

Олимлар коронавирусдан тузалганлар вирус юқтиришда давом этиши мумкинлигини аниқлади
Коронавирусдан даволанган кишилар тузалганган кейин ҳам вирус юқтиришда давом этиши мумкин. Бу ҳақда Товарлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси оператив штабига таяниб, Tengrinews хабар берди.

Хабарда айтилишича, Хитой олимлари коронавирусдан даволанганда сўнг касалхонадан чиқарилган кишиларга карантин муддатини узайтиришга чақирмоқда.

«Шифокорларнинг аниқлашича, мижозлар ҳатто COVID-19 ни аниқлаш бўйича тест натижалари салбий чиққанидан кейин ҳам вирус тарқатишда давом этиши мумкин. Бундай мижозларда касаллик аломатлари бўлмайди, бироқ томоқдан олинган намуналарда вирус қолдиқлари сақланиб қолади. Тузалганларнинг қарийб ярми касалликнинг барча белгилари бартараф этилган бўлса ҳам вирус ажратишда давом этган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тузалган берморлар 1 кундан 8 кунгача вирус ташувчи бўлишда давом этади. «Ўз-ўзини изоляция қилиш ҳозирги кунда бошқа одамларнинг вирус юқтириб олиши хавфини камайтиришга ёрам берувчи энг самарали чорадир», — деб таъкидламоқда мутахассислар.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 690 минг кишидан ошиб кетди, 33 мингдан ортиқ одам вафот этди. Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар сони 172 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар коронавирусдан тузалганлар вирус юқтиришда давом этиши мумкинлигини аниқлади