12:18 / 01.04.2020
2 840

Қўқонда коронавирус ҳақида миш-миш тарқатган депутатга жиноий иш очилди

Қўқонда коронавирус ҳақида миш-миш тарқатган депутатга жиноий иш очилди
Қўқонда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йил 28 март куни Қўқон шаҳар, А.Т.Хуқандий мавзесида яшовчи Х.Н. (1979 й.т., хусусий корхона раҳбари, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати) Республика Махсус комиссиясининг карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, «Telegram» ижтимоий тармоғида очилган гуруҳлар аъзоларига Қўқон шаҳрида 2 нафар шахсда «Коронавирус» касаллиги аниқланганлиги ва улар карантинга олинганлиги ҳақида жонли тарзда аудио ёзуви орқали ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирма ва ёлғон маълумотларни тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан 31.03.2020 йил куни Х.Н.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда коронавирус ҳақида миш-миш тарқатган депутатга жиноий иш очилди