12:12 / 01.04.2020
3 699

Беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди:

– Мамлакатимизда коронавирус касаллигига чалинганлар 173 нафарни ташкил этмоқда. Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 93 беморнинг 21 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти. Мазкур ҳолат ренгионалагик текширув натижасида ҳам тасдиқланган. Беморлар 5 нафарининг аҳволи оғир, 3 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда. Уларнинг барчаси тегишли даволаш муолажаларини оляпти.

Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Андижон, Наманган, Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ҳам коронавирус касаллигига чалинган беморлар даволаняпти. Ҳар бир вазият бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли ахборотлар келиб тушяпти ва мутахассисларнинг керакли маслаҳатлари ташкил этиляпти.

Ижобий натижалар бор экан, яхшиликка умид қилсак бўлади. Аммо дунё миқёсида касаллик кўрсаткичи тобора ўсиб боряпти. Бир кунда дунё бўйича 70 мингдан ортиқ одам касалликка чалинган. Шундай экан, биз уйда қолишимиз, тиббиёт ходимларининг маслаҳатларига қулоқ тутишимиз керак, вазиятни чигаллаштириб юборишга ҳеч биримизнинг ҳақимиз йўқ, дейди Нурмат Отабеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди