22:46 / 01.04.2020
4 410

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 181 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 181 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 181 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
«Инфекция аниқланган шахслар сони 8 тага ошиб, 181 нафарни ташкил этмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ 1 апрель Тошкент вақти билан 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонга коронавирус кириб келганидан бери икки киши бу касаллик оқибатида вафот этган. Инфекциядан соғайганлар сони эса 12 нафарга етгани ҳақида маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 181 нафарга етди

Жамият янгиликлари