12:43 / 02.04.2020
2 506

Коронавирусда гумонланиб Тошкентга олиб кетилган китоблик француз агроном соғлом экан

Коронавирусда гумонланиб Тошкентга олиб кетилган китоблик француз агроном соғлом экан
Мамлакатимизда коронавирус хавфи кириб келишини олдини олишга қаратилган чора тадбирлар амалга оширилаётган дастлабки кунларда ижтимоий тармоқларда Китоб туманидаги француз агрономда коронавирус аниқлангани мазмунида миш-мишлар тарқалган эди.

Хабарларга кўра Китоб туманидаги "Nasaf Agro Impeks" МЧЖга қарашли интенсив боғда боғбон агроном сифатида иш олиб бораётган, 1959 йилда туғилган Yves Baranco коронавирусда гумонланиб, пойтахтга олиб кетилган эди. Ушбу хабар атрофида баъзи миш-мишлар ҳам тарқалиб, француз билан мулоқотда бўлган МЧЖ раҳбари ва бошқалар худдики, касаллик юқтириб олган деган тахминлар илгари сурилган эди.

Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 14 кунлик карантин муддати тугаб, франциялик агроном соғлом эканлиги тўлиқ тасдиқланган.

Маълум қилинишича, ҳозирда, асли франциянинг Tarbes туманидан бўлган, боғдаги ҳамкасблари уни ИФ деб атайдиган фаранг агроном Тошкентда, меҳмонхонада истиқомат қилмоқда.
Бундан ташқари, айни пайтда боғбон "ИФ" парваришлаган боғ тўлиқ гулга киргани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусда гумонланиб Тошкентга олиб кетилган китоблик француз агроном соғлом экан