date

Тиббий ниқоб ишлаб чиқариш қуввати ўн баробар ошди

Тиббий ниқоб ишлаб чиқариш қуввати ўн баробар ошди
АОКА ҳузуридаги штабда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифинг давомида маълум қилинишича, жуда қисқа муддатда «ҳимоя воситалари» ишлаб чиқарилиши бир неча баробар ошган. Феврал ойида бор-йўғи 20 га яқин корхона ушбу йўналишда фаолият юритган бўлса, ҳозирда ишлаб чиқариш қувватлари 10 баробарга оширилди.

Ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқариш қувватлари республика бўйича 200 мингдан — 2,5 млн.га етказилди ва кейинги ҳафта ичида 5 млн.дан етказилиши режалаштирилган. Шунингдек, 12 мингдан ортиқ ҳимоя халатлари (комбинезон) ишлаб чиқарилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тиббий ниқоб ишлаб чиқариш қуввати ўн баробар ошди