
ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов коронавирус пандемиясига қарши курашга ўз ҳиссасини қўшди.
Мутахассис мамлакатда коронавирусга қарши кураш ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиш мақсадида «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига 75 миллион сўм миқдорида пул маблағи ўтказиб берди. Бу ҳақда олмалиқликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қосимов январь ойида 20-Толариқ сайлов округидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига сайланганди.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячи Отабек Шукуров 100 миллион сўм миқдорида хайрия қилгани хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар