
Аввал хабар қилганимиздек, айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.
Унда Нурмат Атабеков коронавирус юқиш даражалари ҳақида маълумот берди:
“Вирус юқиши бўйича бу каби даражаларга бўлинмайди. Фақат одамларда касаллик енгил, ўрта оғирликда, оғир ҳолатда кечиши мумкин. Касалликнинг бу каби кечиши организмга тушган вируснинг миқдорига, унинг вирулентлиги, патогенлиги ва касалликни юқтириб олган шахснинг иммун тизимига боғлиқ“. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар