21:31 / 03.04.2020
5 448

Коронавирусга чалинганлар қайси жойларда бўлишган?

Коронавирусга чалинганлар қайси жойларда бўлишган?
Сайтдан скриншот
COVID-19 билан касалланганлар мамлакатимизнинг қайси ҳудудларидан, улар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида даволанишни бошлашларидан аввал қайси жойларда бўлишган, эҳтиёт чораларини кўриш учун улар билан мулоқот эҳтимолини қандай билиш мумкин?

Ушбу саволларга жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19 бўйича расмий сайти (https://coronavirus.uz)да UZINFOCOM ягона интегратор ҳамкорлигида янги функция яратилди.
Яъни, биринчиси, сайтда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин.

Иккинчиси эса, ушбу харита остида «Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути» тугмасини боссангиз беморларнинг шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўришингиз мумкин бўлади.

«Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!» – деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга чалинганлар қайси жойларда бўлишган?