
Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 3 нафарга етди. Улардан бири - вилоятда дастлабки аниқланган 14 ёшли беморнинг 36 ёшли отаси ва иккинчиси – унинг 16 ёшли опасидир. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда
Беморнинг отаси Тошкент шаҳрида яшаган турмуш ўртоғининг акаси, коронавирус инфекцияси туфайли 28 март куни вафот этган бемор билан яқин мулоқотда бўлган. Беморнинг опаси эса укаси билан мулоқот орқали мазкур инфекцияни юқтириб олган.
Айни пайтда мазкур 3 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг ҳолати ўрта оғир даражада. Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси ва улар яшаган ҳудуд карантинга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар