14:14 / 05.04.2020
2 378

«Прописка»дан ҳалос бўлиш бизга нима беради?

«Прописка»дан ҳалос бўлиш бизга нима беради?
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қонун қабул қилиниши «прописка» тизимидан халос бўлишдаги илғор қадам ҳисобланиб, қуйидагиларга олиб келади:

— Тошкент шаҳрида «яширин» тарзда истиқомат қилаётган фуқаролар қонуний тарзда мол-мулк сотиб олишади ва коррупциоген ҳолатлар бартараф этилади (163,3 мингта вақтинча рўйхатга олинган шахсларнинг аксариятида уй-жой бировнинг номига расмийлаштирилган);
(2012–2019 йилларда Тошкент шаҳрида жами 219 604 нафар, Тошкент вилоятида 76 912 нафар фуқаролар прописка қилинган)

— фуқароларнинг эркин кўчиб юриш ва хусусий мулк соҳасидаги конституциявий ҳуқуқлари таъминланади;

— вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддати 1 йилдан 5 йилгача узайтирилиши ҳамда фуқароларни ўз хоҳиши билан рўйхатдан ўтишга ундайдиган механизмларнинг яратилиши – вақтинча турган жойи ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан туриш ўртасидаги фарқни олиб ташлашга кўмаклашади;

— ҳужжатларни йиғишга кетадиган ўртача 3 кун, идоралар ўртасидаги оворагарчиликларга барҳам берилади;

— «Ягона дарча» тамойилининг киритилиши натижасида ички ишлар органларига 1 марта (олдин 2 марта) борилади, мудофаа (олдин 2 марта) ҳамда кадастр (олдин 1 марта) бўлимларига бориш эса умуман зарурат бўлмайди;

— рўйхатга олишнинг электрон тизими яратилади ва идораларнинг тегишли электрон базалари шаклланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Прописка»дан ҳалос бўлиш бизга нима беради?