22:55 / 05.04.2020
3 022

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 310 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 310 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар 310 кишига етди. Инфекция билан касалланганлар сони сўнгги баёнот берилганидан бери 12 кишига ошган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитда карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган. Аввалроқ, 5 апрель Тошкент вақти билан соат 10:00 ҳолати бўйича Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 нафарга ошиб, 298 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.

Маълум қилинишича, инфекция стационар шароитда карантинга олинган фуқаролар орасидан яна аниқланган. Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Вирусология илмий-текшириш институтида 85 беморнинг 22 нафарида пневмония белгилари кузатилётгани, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир деб баҳоланаёганини маълум қилганди.

Шунингдек, эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасидаги 35 бемордан 1 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда. Аҳволи оғир ва ўта оғир, деб баҳоланган беморлар интенсив-терапия муолажаларига ўтказилган.

Бугун, 5 апрель якшанба куни, мамлакатда илк касалланиш ҳолати қайд этилганидан бери 30 нафар бемор соғайгани маълум қилинди.
Аввалроқ Умра сафаридан Туркия орқали қайтган наманганлик аёлнинг коронавирусга чалинган 72 ёшли онаси 27 март куни тонгда инфарктдан вафот этган, иккинчи қурбон Тошкентда истиқомат қилган 39 ёшли шифокор. У касаллигини яшириб, ўзини уйда даволашга уринган.

Шунингдек, Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида икки ўзбекистонлик — бир нафар эркак ҳамда бир аёл коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Жонс Ҳопкинс университетинг маълумотига кўра, дунё бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1,2 миллион кишидан ошиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 310 нафарга етди