
Фото: ria.ru
Коронавирус пандемиясидан сўнг туризм, мода ва маиший овқатланиш соҳаси ходимлари иш жойларини йўқотиш хавфи остида, дейилади Россиянинг Прогрессив таълим институти тадқиқотида.
Шунингдек, фитнесс марказлари баъзи мижозларини йўқотиши мумкин, натижада айрим мураббийлар янги иш қидиришига тўғри келади.
Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, бутун дунё бўйлаб 1,2 миллиондан ортиқ одамга юқишга улгурган COVID-19 инфекциясининг тарқалиши иш ўринларини автоматлаштириш ва рақамлаштириш жараёнини кучайтирди. Шу сабабли, кичик таҳлилчилар, юридик маслаҳатчилар, банк менежерлари, фармацевтлар, риелторлар, event-менежерлар, таржимонлар, ўқитувчилар ва репетиторлар касби ҳам хавф остида қолиши мумкин.
HeadHunter портали маълумотига кўра, сўнгги бир ой ичида тиббиёт ва фармацевтика, хавфсизлик ва давлат хизмати, уй хизматчилари ва ишчилари, шунингдек, қурилиш ва кўчмас мулк соҳаларида бўш иш ўринлари сони кўпайган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар