10:53 / 06.04.2020
3 737

Тошкент кўчалари бўйлаб «қўшиқ куйлаётган» БТР (видео)

Тошкент кўчалари бўйлаб «қўшиқ куйлаётган» БТР (видео)
Тошкент шаҳри бўйлаб ҳарбийлар бошқарувидаги зирҳли техника ИИББ автомобиллари ҳамроҳлигида ҳаракат қилмоқда. Ҳарбийлар овоз кучайтиргичлар орқали аҳолини «ўзини яккалаш» режимига риоя қилишга чақирмоқда, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида «ўзини яккалаш» тартиби 6 апрель соат 06:00 дан мажбурий жорий этилди. Таъкидланишича, тарғибот ишлари олдинроқ бошлаб юборилган.

БТРлардан сабабсиз ташқарига чиқмаслик талаби билан бирга кўчалар бўйлаб «Шаҳзод» гуруҳининг «Азиз юртим» ҳамда Юлдуз Усмонованинг «Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон» қўшиқлари жаранг сочмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент кўчалари бўйлаб «қўшиқ куйлаётган» БТР (видео)