
Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Хўжаев лавозимидан озод этилди.
«Ботир Асадиллаевич Хўжаев пенсияга чиқиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинсин.
Б.А.Хўжаевнинг аввалги лавозими бўйича белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинсин», дейилади Вазирлар Маҳкамаси қарорида.
2016 йилдан Молия вазири лавозимида ишлаган Ботир Хўжаев 2017 йилда Иқтисодиёт вазири лавозимига ўтказилган, 2019 йил январида президент фармони билан бу вазирлик қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига айланган, Хўжаев вазирлик раҳбари сифатида лавозимини сақлаб қолганди. 2020 йилнинг февралида эса у Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимидан озод этилди ва бош вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар