14:05 / 07.04.2020
2 014

Бухородаги дорихоналарда тиббий ниқоб ва антисептик воситалари 900 сўмдан сотилмоқда

Бухородаги дорихоналарда тиббий ниқоб ва антисептик воситалари 900 сўмдан сотилмоқда
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли қийналиб қолган аҳоли қатламига яқиндан ёрдам бериш, уларни уйдан чиқмаган ҳолда озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бунинг учун биринчи галда, вилоят ҳудудидаги давлат солиқ органлари ходимлари томонидан озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархлари қатъий назоратга олиниб, барча тадбиркорлик субъектларига масъул ходимлар бириктирилган.
Жумладан, вилоятдаги 2 500 дан ортиқ озиқ-овқат дўконларига 181 нафар, 53 та улгуржи савдо дўконларига 27 нафар ҳамда 800 дан ортиқ дорихоналарга 59 нафар масъул ходимлар бириктирилган.

Карантин даврида аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида, Бухоро вилоятининг 4-сектори ишчи гуруҳи томонидан деҳқон бозорлари ва маҳаллаларда ҳар куни арзон нархдаги озиқ-овқат савдоси ташкил этиляпти. Бу эса аҳоли томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

Қайд этиш жоизки, ташкил этилаётган савдо шаҳобчаларида аҳолига ўзи учун керакли барча озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш имконияти яратилган.
Сектор раҳбари раҳномалигида амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлардан кўзланган мақсад - “COVID-19” вируси сабаб карантин пайтида аҳолининг кўчага чиқишини олдини олиш ва ортиқча оворагарчиликка барҳам беришдир.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи куни-кеча шахсан ўзи Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда вилоятнинг энг чекка ҳудуди бўлган Қоровулбозор туманида бўлиб, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлиги ва нарх-наволарнинг барқарорлигини ўрганди, ҳудуддаги тадбиркорларнинг муаммолари билан танишиб, пандемия оқибатида вужудга келган тўсиқларга эътибор қаратди.

Бундан ташқари, вилоятда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ҳудуддаги барча савдо шохобчаларида нархларни сунъий оширмасликлари тўғрисида мунтазам тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Бунинг учун ҳудудидаги савдо шахобчалари эгаларидан нарх-навони оширмаслик ҳақида кафолат ҳатлари олинмоқда.

Шунингдек, вилоят давлат солиқ органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорлигида дорихоналарда аҳоли талаби ортган тиббий ниқоблар ва антисептик (тиббиёт этил спирти-70%) воситалари нарх-навоси назоратга олинган.

Ишчи гуруҳи билан олиб борилган ўрганишлар давомида тўғрисини тан олиб айтиш керак кўплаб дорихоналарда бир марталик тиббий ниқоблар ва 70% лик тиббиёт этил спирти 1000 сўмдан 1500 сўмгача сотилаётганига гувоҳ бўлдик.

Шу боис, 4-сектор раҳбари ушбу масалага вилоятдаги ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчи корхоналар масъуллари эътиборини қаратиб, мазкур вазиятда аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга имкон қадар енгиллик яратиш зарурлигини тушунтирган ҳолда вилоятда тиббий ниқоблар ҳамда 70% лик тиббиёт этил спирти 900 сўмдан сотилишига келишиб олинди.

Шу мақсадда вилоятдаги 700 дан ортиқ дорихоналарнинг барчасига масъул ходимлар бириктирилиб, дорихоналарнинг кўзга кўринарли жойларига тиббий ниқоблар ва 70% лик тиббиёт этил спирти 900 сўмдан сотилаётганлигини билдирувчи эълонлар жойлаштириб чиқилди. Эълонда фуқароларимиз учун ушбу маҳсулотларнинг қиммат нархларда сотилиши ҳолати кузатилса бу ҳақда маълум қилишлари учун давлат солиқ органлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бўлими масъул ходимларининг телефон рақами кўрсатилган.

4-сектор ишчи гуруҳи тушунтириш ишларида аҳолига фақат зарурат бўлгандагина кўчага чиқиш, одамлар билан оралиқ масофани сақлаш, санитария-гигиена талабларига риоя этиш тавсия этилмоқда.

Бухоро вилояти ДСБ
Ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухородаги дорихоналарда тиббий ниқоб ва антисептик воситалари 900 сўмдан сотилмоқда