date
views 3 971

Қўқонда фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олинди

Қўқонда фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олинди
Иллюстратив фото
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фоҳишахона сақлаган аёл жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 апрель, шанба куни Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Т.Ш. исмли аёл ўз хонадонида К.А. ва М.Д.га жинсий алоқа қилиш учун 70 000 сўм эвазига шароит яратиб берган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олинди