Навоийда ўз хонадонини дискотекага айлантирганлар аниқланди (видео)

Навоийда ўз хонадонини дискотекага айлантирганлар аниқланди (видео)
Тунги соат 01.30 да Навоий шаҳар марказидаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг бирида баланд овозда янграётган мусиқа ва шовқин–сурон тунги назоратда бўлган ходимларнинг эътиборини тортди. Буни қарангки, ходимлар айни авжига чиққан базмнинг "кутилмаган меҳмонлари"га айланишди.

Карантин пайтида бир неча кишининг бир жойга тўпланиши чекланган вақтда бу ердаги йигит ва қизлар спиртли ичимлик истеъмол қилиб, сархуш ҳолатда тунги клуб манзарасини уйда яратишга ҳаракат қилишган. Бу ҳолатга ўз вақтида чек қўйилди ва қоидабузарлар жаримага тортилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар