06:00 / 09.04.2020
2 286

Ислом банки фаолиятидан бир лавҳа

Ислом банки фаолиятидан бир лавҳа
Яқинда бизга хориждаги бир ислом банкида бўлиб ўтган воқеани гапириб беришди. Ушбу воқеа ислом банкчилигининг оддий, аммо шу билан бирга жуда бир ажойиб қиррасини очиб бергани учун уни сизлар билан бўлишишга қарор қилдик.

Хуллас, ислом банки бир мижозининг бизнес лойиҳасига сармоя киритади. Бунда банк роббул-мал – сармоя эгаси, мижоз эса сармояни бошқарувчи – мудориб сифатида фаолият юритишига томонлар келишишади ва тегишли шартнома имзолашади.

Ушбу лойиҳа доирасида банк бир неча йил яхши даромад олади, мижоз ҳам бу давр ичида бизнесини яхшигина кенгайтиради. Аммо бир неча йилдан кейин мижоз фаолият юритаётган соҳада ўзгаришлар юз беради, турли муаммолар юзага келади ва мижознинг бизнеси сезиларли зарарлар кўради.

Мижоз, бизнесининг ривожланишида банкнинг аҳамияти қанчалик юқори бўлганлигини тушунган ҳолда, кўрилган барча зарарни ўз маблағлари ҳисобидан қоплашга қарор қилади ва албатта бунда унинг бизнесдаги улуши сезиларли даражада камаяди.

Воқеанинг энг ажойиб жойи мана шунда юз беради: банкнинг шаръий кенгаши (ҳар бир ислом банкида шундай кенгаш бўлади) банкка мижознинг ушбу таклифини қабул қилишга рухсат бермайди. Чунки банк билан мижоз ҳамкорлик қилаётган бизнес шакли мудораба бўлиб, бунда айнан сармоя эгаси барча хатарларни ўзига олади, иш бошқарувчи мудориб эмас. Мудориб-мижоз олиниши мумкин бўлган даромаддаги улушидан қуруқ қолади холос (албатта агар зарар унинг лоқайдлиги ёки қасддан қилган бирори иши туфайли кўрилмаган бўлса).

Ушбу ҳолат, ҳақиқий ислом молия тизимида асосий эътибор масаланинг молиявий томонига эмас, балки ахлоқий-маънавий жихатига қаратилишини амалда кўрсатиб берган деб ўйлаймиз.

Ислом молияси каналидан олинди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом банки фаолиятидан бир лавҳа