20:50 / 09.04.2020
3 535

Тошкент шаҳрининг 5 та туманида вақтинча ичимлик суви бўлмайди

Тошкент шаҳрининг 5 та туманида вақтинча ичимлик суви бўлмайди
Қувурларга шикаст етгани сабаб Тошкент шаҳрининг 5 та туманида вақтинча ичимлик суви бўлмайди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси матбуот хизмати хабар берди.

8 апрелдан 9 апрель кунига ўтар кечаси пойтахт ва Тошкент вилоятида кучли қор ёғиши оқибатида кўплаб дарахтларнинг синиши, электр тармоқларида узилишлар ва кўплаб қувурларнинг шикастланиши кузатилди. Жумладан, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Тошкент ХЭТ» АЖ корхонасига қарашли «Қодирия» подстанциясида ҳам 9 апрель куни авария содир бўлганлиги сабабли электр таъминотида узилиш юзага келди.

Таъкидланишича, подстанциядаги авария «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонасига қарашли «Қодирия» бош сув иншооти иш режимига таъсир этиб, ўз навбатида шаҳрнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир, Юнусобод туманларида тўлиқ ҳамда Олмазор, Учтепа ва Яккасарой туманларида қисман ичимлик сув таъминотида узилишлар ва ичимлик сув босими пасайишига сабаб бўлган.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси ходимлари томонидан айни пайтда зарур барча тезкор чоралар кўрилмоқда. Корхона келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрининг 5 та туманида вақтинча ичимлик суви бўлмайди