23:03 / 10.04.2020
2 952

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 641 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 641 кишига етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 апрель Тошкент вақти билан соат 22:00 ҳолатига кўра, 17 нафарга ошиб, 641 кишига етганини маълум қилди.

Аввалроқ 10 апрель Тошкент вақти билан соат 10:00 ҳолати бўйича вирусни юқтириб олганлар сони 42 нафарга ошиб, 624 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат қайд этилганидан бери (15 мартдан буён) 42 киши соғайди, айни вақтда уч киши (бир аёл ва икки эркак) коронавирус сабаб вафот этди.

Ўзбекистонда 4—7 апрель кунлари коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар айниқса кўп қайд этилди. Хусусан, 6 апрель куни 115 кишида коронавирус аниқланган — бу кунлик рекорд; шунингдек, 6 апрель соат 10:00 дан 7 апрель соат 15:00 гача бўлган оралиқда Бухоро (65 нафарга) ва Қорақалпоғистонда (саккиз баробарга) беморлар сони кескин кўпайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 641 кишига етди