14:30 / 11.04.2020
2 306

Call-марказда қўнғироқларга жавоб бераётган Севара Назархон (видео)

Call-марказда қўнғироқларга жавоб бераётган Севара Назархон (видео)
Фото: Instagram / @sevara_nazarkhan
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон «Ўзекспомарказ»да фуқароларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган Call-марказда волонтёрларга мурожаатларни қабул қилишга кўмаклашди. Хонанда иш жараёни акс этган видеони Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди.

Видеода ҳимоя комбинезони ва бош кийимидаги юзига ниқоб таққан Севара Назархон ёрдам сўраб мурожаат қилаётган инсонлар билан суҳбатлашаётганини кўриш мумкин.

«Бу ерда ажойиб инсонлар ишламоқда. Бир кунда 200,000 та қўнғироқ қабул қилинмоқда. Волонтёрларнинг аксарияти шифокорлар. Менга бу ердаги муҳит ёқди. Одамлар ҳар хил кайфиятда қўнғироқ қилмоқда. Уларга хотиржамлик билан жавоб беряпмиз. Суҳбатимизни Севара Назархон эшитади деб бошлаяпман, лекин одамлар бунга эътибор бераётгани йўқ. Дарров ўзига керакли маҳсулотлар ҳақида гапиришяпти. Аслида бироз улар билан суҳбатлашиб, кайфиятини кўтарсам, дегандим, лекин бу ерда линияни банд қилмаслик учун ҳар бир фуқарога 2 дақиқа ажратилган, шунинг учун бунинг имкони бўлмаяпти. Асосан кўп фарзандли, ёш болали оилалар қўнғироқ қиляпти. Таглик, сут, бўтқалар сўрашяпти. Агар сизга бирор ёрдам керак бўлса 1197 рақамига қўнғироқ қилинг. Қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, ҳаммаси яхши бўлади», — дейди Севара Назархон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Call-марказда қўнғироқларга жавоб бераётган Севара Назархон (видео)