19:27 / 11.04.2020
2 962

Божхоначилар наркокурьерларни қўлга олишди

Божхоначилар наркокурьерларни қўлга олишди
Гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида Урганч туманида фуқаро Х.Ш 2 дона “Спички” ёзувли гугурт қутисидаги 2,88 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини яширинча шартли харидорга сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Хазорасп туманида яшовчи фуқаро Ф.М. шартли харидорга 1 грамм опий гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар наркокурьерларни қўлга олишди