20:49 / 11.04.2020
3 588

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди
Ўзбекистон халқ шоири, таниқли болалар адиби Анвар Обиджон 11 апрель куни 73 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумот учун, Анвар Обиджон 1947 йил 25 январда Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг Полосон қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
Қатор нашрларда, жумладан «Чўлпон» нашриётида бош муҳаррир, Ўзбекистон телевидениесида муҳаррир сифатида фаолият юритган.

Анвар Обиджон ўзбек болалар адабиётининг забардаст вакили саналади. Ундан болалар учун мўлжалланган ўнлаб шеърий ва насрий асарлар, қисса ва достонлар қолди. «Она ер, «Баҳромнинг ҳикоялари», «Оловжон ва унинг дўстлари», «Эй, ёруғ дунё», «Безгакшамол», «Аламазон ва Гулмат», «Масхарабоз бола», «Жуда қизиқ воқеа», «Ерликлар», «Олтин юракли автобола», «Даҳшатли Мешполвон» каби шеърий ва насрий асарлар, «Қўнғироқли ёлғончи», «Топсанг ҳай-ҳай», «Қоринботир», «Тўтиқул» каби пьесалар шулар жумласидан.

Адиб 1997 йилда «Шуҳрат» медали, 1998 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвони, 2011 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

Zamin.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди