16:06 / 12.04.2020
3 630

Коронавирус ит ва мушуклардан одамга юқадими? Мутахассис жавоб берди

Коронавирус ит ва мушуклардан одамга юқадими? Мутахассис жавоб берди
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифинг давомида фуқаролардан келган саволларга жавоб қайтарилди.

— Пенсиямни нақд пулда оламан. Дўконларда нарса харид қилганимиздан кейин қайтим беришади. Касалликнинг ортиб кетаётганига шу ҳам сабаб бўлмаяптими?
— Ҳақиқатан ҳам нақд пулда коронавирус қўзғатувчиси узоқ муддат (4-5 кун) сақланиб қолади. Бундай пайтларда нақд пул билан муомала қилишни кескин камайтириш керак.

Ҳозир пластик карточкалар бўйича умуман муаммо йўқ. Демак нафақат ойлик маошларини, ҳатто нафақа пулларини ҳам карточкага тушириш керак. Пластик карточкадан фойдаланилса касаллик вирусининг бир одамдан иккинчисига ўтиш эҳтимоли кескин камаяди.
Уй шароитида ишлатганда ҳам имкон қадар битта пластикдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Пластик карточкага эса ишлов берса бўлади.

— Коронавируснинг COVID-19 тури ит ва мушукдан одамга ёки одамдан ит ва мушукга юқиши мумкинми?
— Йўқ. Шу пайтгача 7 турдаги коронавирус одамларда касаллик чақириши мумкинлиги исботланган. Уларнинг 4 таси бутун дунёда учраб туради ва шамоллашнинг белгилари сингари намоён бўлади. Уларнинг иккитаси SARS-CoV-2 ва COVID-19 хавфлироқ тури ҳисобланади.
Агар итлар ва мушукларда одамлардаги коронавирус касаллиги клиникасига ўхшаш белгилар пайдо бўлса, билингки, бу COVID-19 касаллиги эмас!

Бу итларда учрайдиган грипп, парагрипп, мушуклар ЎРС (мушук астмаси) бўлиши мумкин. Уй ҳайвонларида ҳам юрак етишмовчилиги, пневмония, дирофиляриоз касаллигининг (гельминтозлар чақирадиган паразитар касаллик) юрак шакли ҳам учраши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус ит ва мушуклардан одамга юқадими? Мутахассис жавоб берди

Жамият янгиликлари