19:08 / 12.04.2020
2 597

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб тузалган беморлар сони 61 нафарга етди (фото)

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб тузалган беморлар сони 61 нафарга етди (фото)
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан даволанаётган беморлардан яна 19 нафари тузалгани ҳақида маълум қилди.
Соғайганлар Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.

Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб соғайганлар сони 61 нафарга етди.

«Бу каби самарали натижаларга эришишда, аввал хабар қилганимиздек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланилаётгани, бундан ташқари, юртимизнинг пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олишаётгани, улар бир жамоа бўлиб фаолият кўрсатишаётгани муҳим омил бўлмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

Айни пайтда Ўзбекистонда 768 киши коронавирусдан даволанмоқда. 4 киши вафот этган, 61 бемор тўлиқ тузалиб, реабилитацияга ўтказилган.
12 апрель куни 66та янги ҳолат аниқланиб, жами зарарланиш ҳолатлари 833тага етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб тузалган беморлар сони 61 нафарга етди (фото)