
Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) банк карталаридаги пул маблағлари ҳақида электрон тарзда маълумот олишини кўзда тутувчи Низомни қайта кўриб чиқишини эълон қилди.
Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ва Марказий банки бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қўшма қарори лойиҳаси муҳокамасида иштирок этган жамоатчилик вакилларига ўз миннатдорчилигини билдиради. Сизларнинг таклиф ва эътирозларингиз мазкур ҳужжатни такомиллаштиришда эътиборга олинади», - дейилади ДСҚ матбуот хизмати баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни бу қарорнинг лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган эди.
Шундан сўнг, лойиҳанинг бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн сўмдан, шунингдек трансакциялар сони 10тадан ошган P2P (картадан картага пул ўтказиш) операциялари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ банклардан электрон тарзда олиши ҳақидаги банди ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага ва кескин танқидларга сабаб бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар