16:43 / 13.04.2020
3 705

Вирусли гепатит билан касалланганларга дориларни бепул ажратиш таклиф қилинди

Вирусли гепатит билан касалланганларга дориларни бепул ажратиш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида вирусли гепатит билан касалланган беморларга дори воситаларини бепул ажратилиши ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, мамлакат фуқароларининг вирусли гепатит ҳақидаги маълумотлари жуда ҳам кам, ҳатто, айрим тиббиёт ходимлари ҳам вирусли гепатитнинг давоси борлигидан бехабар. Бу касаллик, асосан, яхши тозаланмаган тиббий ускуналар орқали юқади. Қолаверса, бошқа турли юқиш йўллари, хусусан, ОИТС инфекцияси билан бир хил ҳолатларда юқади.

“Лекин вирусли гепатит инсон танасидан ташқарида анча узоқроқ яшайди ва уни юқтириб олганлар кўпи билан 10-15 йил умр кўрар экан. Ҳаттоки, кўпчилик хасталар ўзининг вирусли гепатитдан касалланганлигини ҳам билмай жигар церрози ташхиси билан ўлиб кетмоқда. Ваҳоланки, бу касалликни уч ёки олти ойлик курслар билан тўла даволашнинг имкони бор.

Энг ачинарлиси шундаки, вирус юққанлар ўзлари билмаган ҳолда бу касалликни бошқаларга ҳам юқтириб қўйишмоқда. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу касаллик учун дори воситалари бюджет ҳисобидан бепул берилади. Ўртача ойлик билан кун кечираётган фуқаро дори сотиб олиш у ёқда турсин, тиббий қон таҳлилларини амалга оширишга хам қийналади. Чунки таҳлиллар жуда қиммат туради. Натижада эса кимнингдир фарзанди ёки ота-онаси ҳаётдан эрта кўз юммоқда”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатда вирусли гепатит билан касалланган фуқароларга давлат ҳисобидан бепул дори воситалари етказиб берилиши ва қон таҳлиллари арзонлаштирилган ҳолда амалга оширилиши таклиф қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вирусли гепатит билан касалланганларга дориларни бепул ажратиш таклиф қилинди