16:46 / 14.04.2020
4 951

Авиақатновлар қачон тикланади?

Авиақатновлар қачон тикланади?
Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов коронавирусга қарши кураш штабида бўлиб ўтган навбатдаги брифингда келиб тушган саволларга жавоб берди.

Ташкилотимиз экспорт ва импорт юкларни йирик юк машиналарда етказиш билан шуғулланади. Ҳозирги пайтда керакли ҳужжатларни йиғиб олиш ва топшириш муаммо бўляпти. Ходимларимиз божхонага бора олмаяпти, автотранспорт техник ҳолатини кузатиш ва таъмирлаш учун уста етказиб келолмаяпмиз. Йўлга чиқиш учун банкдан “командировочний” олиш ҳам муаммо. Буларга ечим борми?

Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Мамлакатимизда авиақатновлар қачондан қайта тикланади?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.

Республикамиздаги аэропортлар иш фаолияти ва авиапарвозларнинг қайта тикланиши ёки бўлмасам чеклов чораларининг узайтирилиши республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Авиақатновлар қачон тикланади?