16:00 / 15.04.2020
3 383

Бандликка кўмаклашиш маркази директори пора олаётган пайтида ушланди

Бандликка кўмаклашиш маркази директори пора олаётган пайтида ушланди
Хоразм вилояти Шовот тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимида ишлаб келган А.Б. қинғир ишга қўл урди.

Postda.uz’нинг ёзишича, у марказга иш сўраб келган шовотлик К.Ж.дан 300 АҚШ доллари беришни талаб қилди. Республикада коррупцияга қарши кураш олиб борилаётган бир пайтда бу мансабдор шахснинг очиқдан-очиқ тамагирлик қилиши фуқаронинг ғашини келтирди. У ушбу ҳолат юзасидан ҳеч иккиланмай Хоразм вилояти ИИБга мурожаат қилди.

Вилоят ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. фуқаро К.Ж.дан 300 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган пайтида қўлга олинди, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бандликка кўмаклашиш маркази директори пора олаётган пайтида ушланди