date
views 3 717

Қашқадарёлик шифокорлар карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказди

Қашқадарёлик шифокорлар карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказди
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида яшовчи шифокорлар карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказган. Бу ҳақда «Дарё» нашри маълум қилмоқда. Таъкидланишича, тўй 14 апрель куни бўлиб ўтган. Тўйга 50 нафар меҳмон чақирилган.

«Куёвнинг онаси билан суҳбатлашганимизда тўйга хонанда чақирмадик, шунчаки, келинни олиб келдик деди», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба. Қўшимча қилинишича, келиннинг отаси М.Р. тез тиббий ёрдамда бош шифокор, онаси Т.Х. ҳам шифокор бўлиб ишлайди. Оила туманнинг «Қурувчилар» маҳалласида яшайди. Куёвнинг опаси Ф.А. ҳам олий тоифали шифокор.

Қашқадарё соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқда тарқалган бу хабар ўрганилаётганини, қудалар тиббиёт ходимлари эканлигига ойдинлик киритилишини ёзган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёлик шифокорлар карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказди