date
views 4 108

Қамашидаги чекка қишлоқларга сел келиши оқибатида йўлни тоғ кўчкилари тўсиб қолди (фото)

Қамашидаги чекка қишлоқларга сел келиши оқибатида йўлни тоғ кўчкилари тўсиб қолди (фото)
Жорий йилнинг 13 апрель куни кучли ёмғир ёғиши натижасида туманнинг “Қишлиқ”, “Бобуртепа”, “Чангак”, “Довуд”, “Қизилқишлоқ”, “Ўрта Дара”, “Чуқурқишлоқ”, “Кўкбулоқ”, “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида сел келиш ҳолатлари кузатилди.

“Катта Ўра” маҳалла фуқаролар йиғини Олма қишлоғида автомобиль ўтиш йўли сел келиши оқибатида ёпилиб қолди.

Олинган маълумотларга кўра 14-15 апрель кунлари ҳам тоғда кучли ёмғир ёғиб кўчкилар содир бўлган. Аҳоли яшаш уйларининг жиддий зарарланиши ва фуқароларнинг тан жароҳат олиш ҳолатлари кузатилмаган. Кўчкилар асосан автомобиль қатнов йўлини тўсиб қолганлиги қайд этилмоқда.

Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизматининг «Nasafnews»га маълум қилишича, сел келишини талофатсиз ўтказиш мақсадида туман ҳокимлигида махсус ишчи гуруҳ тузилган. Туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, Фавқулотда вазиятлар бўлими, ИИБ, Ёнғин хавфсизлиги туман бўлими, туман “Сувоқава” ДУКнинг шахсий таркиби ҳамда махсус техниклар жалб қилинди.
Сел келиши оқибатида турар жойларга жиддий талофат етиш ва фуқароларнинг тан жароҳат олиш ҳолатлари кузатилмади.

“Катта Ўра” маҳалла фуқаролар йиғини Олма қишлоғида автомобиль ўтиш йўлининг сел келиши оқибатида ёпилиб қолиши сабабли айни дақиқаларда махсус ишчи гуруҳ талофат келтирган ноқулайликни бартараф қилиш ишлари билан шуғулланмоқда.

Туман Фавқулотда вазиятлар бўлими тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кўчкилар содир бўлиши муносабати билан аҳолидан эҳтиёткорлик чораларини кўриб, автотранспорт воситаларида ҳаракатланмай туришини тавсия қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамашидаги чекка қишлоқларга сел келиши оқибатида йўлни тоғ кўчкилари тўсиб қолди (фото)