
Андижонлик биолог ишонч билан коронавирусни даволовчи дори яратганини айтяпти, лекин “Сен, табибсан”, деб унга эътибор беришмаётганидан ўпкалади:
“Нега энди биз ҳамма нарса чет элдан олиб келинишини кутишимиз керак? Америка қачон вакцинани кашф қилади, деб кутиб ўтирамизми? Олимларимиз қаерга қараяпти? Отабек Нурматов чиқиб, “табиблар” деб гапирди. Унга қарата “Ким табиб?”, деб савол бергим келди. Аммо онам “Қўй, нима қиласан уришиб?” дегани учун индамадим.
Мен олий маълумотли биолог ҳамда психологман. Табиблар инсонларни даволамай нима қилади? Нон ёпадими? Бу нарса пандемия деб эълон қилиндими, пандемия - бу уруш дегани. Урушда ҳамма нарсани қўллаб кўриш керак. Биз қандайдир “роскошлар”, моддий манфаатларга муккасидан кетганимиз йўқ. Биринчи ўринда инсонлар ҳақида ўйлаймиз, улар соғлом бўлса ўзимизни бахтли ҳис қиламиз”, - дейди биолог.
— Shukhrat (@bankir2102) April 16, 2020«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар