
Ижтимоий тармоқларда "Каптива" русумли автомобилида бир шахснинг қўлига тўппонча ушлагани акс этган видео кенг тарқалди. Бу видеога тармоқларда “яна битта қурол кўтарган "блатной" қўрқмасдан МР 654К пистолетини реклама қилиб, отиб ҳам кўрсатиб бермоқда” деган изоҳлар берилди.
Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси Ориф Пардаев маълум қилишича, бугун, 16 апрель куни шаҳар маъмурий суди томонидан қурол кўтарган мазкур шахс устидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддаси билан маъмурий иш кўрилди.
Аниқланишича, у самарқандлик Ал-Бакри Рустам бўлиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 34-моддасига асосан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Каптива"да автомат кўтариб кетаётган ўзбекистонлик бир йигитнинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Кўп ўтмай, у депутатнинг ўғли экани, Лондон шаҳрида ўқиши, видеодаги қўлида кўтариб олган автомат эса ёғочдан ясалгани маълум бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг