date
views 3 540

Республика тезкор штаби тузилди. Унинг вазифалари нималардан иборат?

Республика тезкор штаби тузилди. Унинг вазифалари нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 14 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида берилган топшириқлар ижросини бекаму-кўст таъминлаш ҳамда республиканинг барча ҳудудларига стратегик хом ашё, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва коронавирус пандемияси вақтида ҳаёт маромини белгиловчи объектларнинг ишчи-хизматчиларини ташишни ўз вақтида ташкиллаштириш мақсадида Ички ишлар вазирининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, республика ҳудудида коронавирус пандемияси вақтида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи транспорт воситаларининг харакатланишини ташкиллаштириш ва мониторингни таъминлаш бўйича Республика тезкор штаби ва унинг ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилди. Тезкор штабга Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ў.Собиров бошчилик қилади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилади.

Тезкор штаб ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида ўз фаолиятини бошлади. Тезкор штаб ва ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини сутка давомида узлуксиз равишда амалга оширади.

Иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланиши йўналишидаги саволларга қўйидаги телефон рақамлари орқали штаб аъзолари жавоб беради:

71-267-65-30;
71-267-63-58;
71-268-00-36.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Республика тезкор штаби тузилди. Унинг вазифалари нималардан иборат?