Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони бўйича кунлик кўрсаткич кетма-кет иккинчи кундирки камаймоқда.
Хабарингиз бор, 13 апрель куни Ўзбекистонда жами 133 кишида инфекция аниқлангани хабар қилинганди. Сўнг 14 апрелда кун давомида беморлар сони 167 кишига кўпайди. Бу ҳозирча юртимизда қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.
Беморлар сонининг бу тарзда кескин оша бошлагани кўпчиликда хавотир уйғотгани табиий. Аммо кейинги икки кун ичида касаллик аниқланиши ортга қайта бошлади.
15 апрель куни соат 10:00 ҳолатига кўра 49 кишида инфекция аниқланган бўлса, соат 16:00 ҳолатида 61 кишида, 22:30 да яна 27 кишида касаллик қайд этилганди. Кун давомида беморлар сони 137 кишига ортди.
Одатда кунига камида уч маротаба коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сонини эълон қиладиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 апрель санасида фақат бир бор янги ҳолатлар миқдорини маълум қилди. Соат 10:00 ҳолатига кўра, 47 нафар янги бемор рўйхатга олиниб, жами касалланганлар сони 1349 нафарга етгани айтилди. Кун давомида бошқа нохуш хабар эшитмадик. Шундай қилиб, 16 апрель санасидаги ўсиш – 47 нафарлигича қолди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 129 нафар бемор соғайган бўлса, 4 нафари вафот этган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди