14:07 / 17.04.2020
15 012

Хушхабар: Коронавируснинг "синиш"ига камида яна икки ҳафта вақт қолди

Хушхабар: Коронавируснинг "синиш"ига камида яна икки ҳафта вақт қолди
ХХРнинг етакчи эпидемиологи Чжун Наньшаннинг таъкидлашича, агар дунё миқёсида коронавирус билан боғлиқ юқумли эпидемиологик вазият ҳозирги суръатда давом этса, коронавируснинг “синиш”ига камида яна икки ҳафта вақт қолган.

Мутахассиснинг тушунтиришича, 1918 йилдаги пандемия пайтида юз берган воқеадан фарқли ўлароқ, ҳозирда ҳукумат чоралари жуда муҳим роль ўйнайди, агар чоралар қаттиқ бўлса, эпидемия камаяди.

«Масалан, Италиянинг шимоли коронавирус энг қаттиқ зарба берган ҳудуд, лекин уларда жуда қаттиқ чоралар мавжуд, одамлар ижтимоий масофага риоя қилишмоқда, ниқоб тақишмоқда, бир нечта кичик шаҳарлар ва қишлоқларда эса деярли ҳеч қандай инфекция ҳолати йўқ, битта мамлакат ичида шундай катта фарқ борлиги бу жуда катта ютуқ», деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хушхабар: Коронавируснинг "синиш"ига камида яна икки ҳафта вақт қолди